Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия Олий суди президентликка номзод Борис Надеждиннинг учинчи даъвосини рад этди ​​​​​​​

A A A
Россия Олий суди президентликка номзод Борис Надеждиннинг учинчи даъвосини рад этди ​​​​​​​

Россия Олий суди Борис Надеждиннинг Марказий сайлов комиссияси (МСК) қарори устидан берган шикоятини қаноатлантирмади.

Аввалроқ, МСК уни Россиядаги президентлик сайловида иштирок этиш учун номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортган ва буни тўпланган имзоларда нуқсон борлиги, уларнинг миқдори 5 фоиздан ошиб кетгани билан изоҳлаган эди. Шундан сўнг, Надеждин бу қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб судга мурожаат қилди.

Надеждин ҳақиқий эмас деб топилган имзолар сони МСК якуний баённомаси ва текшириш варақларида фарқ қилишини таъкидлади.

«Баённомалар қайта ҳисоблаб чиқилгач, 9102 та шундай имзо борлиги аниқланди. Аммо якуний баённомада уларнинг сони 9209 та эди. Биз номувофиқликни тушунтириб бера олмаймиз, шу боис қайси имзолар ва қайси асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилганини бир маънода айта олмаймиз. Ишчи гуруҳ ва МСК даъволарини тўлиқ баҳолаб бўлмайди», деб ёзди Борис Надеждин ижтимоий тармоқда.

Надеждиннинг ўзи суд мажлисида иштирок этмади.

Киритилди: 00:51 22.02.2024. Ўқилди: 1518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!