Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида Россиядаги кўплаб нефтни қайта ишлаш заводлари зарар кўргани ва вақтинча фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, уруш оқибатларини бутун дунё ҳис қилмоқда. Трамп, шунингдек, урушни тўхтатишга чақирди.
Бу баёнот Украина томонидан Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига берилаётган зарбалар давом этаётгани ва дизель ёқилғиси нархи ошиб бораётгани фонида янгради.