Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россия мусулмонлар идораси кўпхотинликка рухсат берувчи фатвони қайтариб олди

Россия мусулмонлар идораси кўпхотинликка рухсат берувчи фатвони қайтариб олди

Россия мусулмонлари диний бошқармаси уламолар кенгаши кўпхотинликка рухсат берувчи фатвони қайтариб олди. Бу ҳақда кенгаш раиси Шамил Аляутдинов хабар берди.

Қарор Бош прокуратуранинг чақириғи ва Россия жамоатчилигининг муносабати билан қабул қилинган.

Россия Бош прокуратураси “Россия мусулмон ҳамжамиятида кўпхотинлилик масаласи” фатвосини бекор қилишга чақиргани ҳақидаги ОАВда пайдо бўлган маълумот ва Россия жамоатчилиги томонидан билдирилган муносабат сабабли, Мусулмонлар диний бошқармаси уламолар кенгаши мазкур фатвони қайтариб олмоқда. Бу Аллоҳнинг иродаси, шу боис Россия мусулмонлари диний бошқармаси бу масалада мунозарага киришишни маъқул кўрмайди, дейилади расмий муносабатда.

Киритилди: 11:20 24.12.2024. Ўқилди: 1156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!