Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия мудофаа вазири Ўзбекистонга келди

A A A
Россия мудофаа вазири Ўзбекистонга келди

Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу халқаро ва минтақавий хавфсизлик, шунингдек, Россия – Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида кеча Тошкентга келди. Бу ҳақида мазкур вазирлик матбуот хизмати бошлиғи Россияна Марковская хабар берди.

“Халқ сўзи” газетаси расмий сайтининг хабар беришича, Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан борди. Дастурга мувофиқ РФ мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади, шунингдек, республика Мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов билан ишчи учрашуви ўтказади”, - дейди у.

Р.Марковская музокаралар давомида халқаро ва минтақавий хавфсизлик муаммолари, икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинишини қайд этиб ўтган.

Киритилди: 00:27 22.05.2018. Ўқилди: 1338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар