Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия мудофаа вазири ўринбосари тергов изоляторига жўнатилди

Россия мудофаа вазири ўринбосари тергов изоляторига жўнатилди

Москванинг Басманний туман суди 24 апрел, чоршанба куни Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановни икки ой муддатга, 24 июнга қадар тергов изоляторига жўнатди. Шу тариқа, суд тергов талабини қаноатлантирди. Ивановга нисбатан катта миқдорда пора олганлик айблови қўйилган (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 290-моддаси 6-қисми, 15 йилгача қамоқ жазоси).

«Терговнинг фикрича, Иванов учинчи шахслар билан жиноий тил бириктириб, уюшган гуруҳ томонидан шартномалар тузиш ва субпудрат жараёнида мулкий хусусиятга эга хизматлар кўрсатиш шаклида ўта йирик миқёсда жиноят содир этишни мақсад қилган», дейилади судларнинг қўшма матбуот хизмати хабарида.

Вазир ўринбосари билан бирга унинг шериги деб тахмин қилинган Сергей Бородин ҳам ҳибсга олинган. У ҳам икки ой муддатга тергов изоляторига жўнатилган.

ТАСС ахборот агентлигига кўра, Иванов ўз айбини тан олмаган.

Узоқ вақтдан бери оператив кузатувда бўлган Иванов 23 апрел куни қўлга олинди.

Киритилди: 21:51 24.04.2024. Ўқилди: 1040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!