Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Россиянинг Курск вилоятидаги Украина позицияларига ҳужумлари фаоллашгани ва Донецк вилоятида босим кучайганини маълум қилди.
«Учинчи кундирки, душман Курск вилоятида жадал ҳужумлар уюштирмоқда», деди Сирский ҳукумат ва минтақа расмийлари олдида қилган онлайн чиқишида ва Россия муҳим йўқотишларга учраган Шимолий Корея қўшинларидан «фаол» фойдаланаётганини қўшимча қилди.
АҚШ ҳарбий мулозимига кўра, Шимолий Корея қўшинлари Курск вилоятида оддий аскардан тортиб юқори мартабалигача бўлган бир неча юз кишини йўқотган.
Украина ҳарбийлари ўзининг кечки ҳисоботида Россиянинг Курск вилоятидаги 42 та ҳужумини қайтарганини маълум қилди. Ҳарбий тўқнашувлар сони ўтган ҳафтада 40 га яқин бўлса, кунига 68 тага етди. Украина Курск вилоятида ўз фаолиятини бошлаган август ойидан бери назорат қилинадиган ҳудуднинг 40% дан ортиғи йўқолган.
Сирский, шунингдек, Донецк вилоятида жанглар авж олганини, Россия қўшинлари жорий йилда энг тез суръатда олға бораётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари ҳужумларини Покровск ва Курахово логистика марказларига жамлашда давом этмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг пўлат саноати учун ягона коксланадиган кўмир кони жойлашган Покровск шимолидаги Анновка қишлоғини назоратга олганини маълум қилди.
Кучли жанглар АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп душанба куни Украина Россия билан қарийб уч йиллик урушни тугатиш учун келишувга эришишга тайёр бўлиши кераклигини айтган Оқ уйга қайтиши олдидан содир бўлди.