Россия армияси Украина пойтахти Киев шаҳрига яна ҳаво зарбаларини берди.
Ҳужумлар маҳаллий вақт билан соат 04:44 да бошланган бўлиб, Киев шаҳри ва Киев вилоятини қамраб олган.
Зарбалар турли турдаги баллистик ва қанотли ракеталар қўлланган ҳолда амалга оширилмоқда. Украина ҳаво мудофааси (ҲҲМ) тизими ракеталарнинг бир қисмини уриб туширган.