Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия жавоб қайтарди

A A A
Россия жавоб қайтарди

Молдованинг россиялик дипломатларни қисқартириш қарори туфайли Молдова элчиси Лилиан Дариус Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

“[Элчига] ... Кишинёвнинг Молдовадаги Россия хорижий ваколатхоналари ходимлари сонини тубдан қисқартириш тўғрисидаги қарори муносабати билан норозилик билдирилди”, дейилади баёнотда.

Россия ТИВ маълумотларига кўра, бундай қарор икки давлат ўртасидаги аллақачон инқирозли муносабатларнинг барбод бўлишига олиб келади: “Асимметрик жавоб сифатида бир қатор Молдова расмийлари учун Россия Федерациясига кириш ёпиқ бўлди”.

Киритилди: 17:16 18.08.2023. Ўқилди: 13934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар