Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия ички ишлар вазири Ўзбекистонга келди

Россия ички ишлар вазири Ўзбекистонга келди

Россия Федерацияси ички ишлар вазири, Россия полицияси генерали Владимир Колокольцев Тошкентга келди.

Бу ҳақида Россия ИИВ матбуот котиби Ирина Волк хабар бермоқда.

Россия ОАВнинг маълумотига кўра, россиялик вазир Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан учрашган.

Шунингдек, Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармасининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг марказига ҳам бориши айтилмоқда.

Россия ички ишлар вазирининг Тошкентга келиб Пўлат Бобожонов билан учрашиши ҳақида хорижий матбуотлар хабар ва маълумотлар тарқатмоқда. Аммо Ўзбекистон ИИВнинг матбуот хизмати (https://t.me/Sh_Giyasov_IIV_matbuot_kotibi) эса мазкур маълумотни сир сақлаб турибди.

Киритилди: 12:18 25.06.2024. Ўқилди: 1058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!