Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия томонини Сурия келишувларини бузишда айблаган Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг айбловларига жавоб берди. Кремл вакилининг сўзларига кўра, барча мажбуриятлар бажарилмоқда, деб хабар беради РИА Новости.
Песковнинг сўзларига кўра, террорчилар ҳанузгача бўлган Идлибдаги вазият қаттиқ хавотир уйғотмоқда. Россия етакчиси вакилининг таъкидлашича, кўп сонли террорчилар яшайдиган ҳудудда доимий равишда Сурия қуролли кучлари ва Хмеймимдаги рус базасига қарши ҳужум ва тажовузкор ҳаракатлар амалга оширилади.
Туркия президенти Россия ва Эронни 12 январь куни Москва ва Анқара ўртасида келишилган ҳолда ўт очишни тўхтатган Идлиб вилоятида оғир жанглар олиб борганликда айблади. Эрдўған томонлар Суриядаги вазиятни ҳал қилиш бўйича келишувга риоя қилишни тўхтатганини таъкидлади. Туркия раҳбари Россия ва Эрон музокараларни қайта бошлаши кераклигини айтди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, Москва ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришини қайд этди.