Россия Буркина-Фасода элчихонаси очиш устида фаол ишламоқда, деди Россиянинг Кот-д'Ивуар ва Буркина-Фасодаги элчиси Алексей Салтиков.
“Уагадугуда элчихонани қайта очиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Биз бу масала устида ишлаяпмиз”, - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Салтиков бу Россиянинг Африка қитъасидаги давлатлар билан муносабатларни ривожлантириш бўйича стратегик курсига мос келишини таъкидлади.