Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россия билан $ 22 миллиардлик лойиҳалар амалга оширилмоқда — энергетика вазири

Россия билан $ 22 миллиардлик лойиҳалар амалга оширилмоқда — энергетика вазири

Энерегетика соҳасида Россия билан 22 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда, деди Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Остонада бўлиб ўтган ШҲТ энергетика вазирлари йиғилишида.

"Россия компаниялари билан ҳамкорликда энергетика соҳасида умумий қиймати 22 миллиард доллар бўлган лойиҳаларини амалга оширмоқда, шундан 12 миллиард доллари аллақчон ўзлаштирилди. Улардан бештаси — маҳсулот тақсимоти асосида келишувлар доирасида", — деди Мирзамаҳмудов.

Хусусан, "Лукойл" ва "Газпром" ушбу лойиҳалар доирасида 10,7 миллиард долларлик сармоялар амалга оширишди ва 130 миллиард куб метр табиий газ қазиб олишди.

Шунингдек, Россия инвесторлари иштирокида Сурхондарё вилоятида “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони ўзлаштирилмоқда. У ерда қуввати 5 млрд. м3 бўлиган газни қайта ишлаш мажмуаси қурилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида 1,3 миллиард доллар инвестициялар ўзлаштирилган бўлиб, механик ишга тушириш муддати 2024 йилнинг ноябрь ойида режалаштирилган.

Ундан ташқари, вазир Ўзбекистонда Россиянинг "Лукойл" ва "Татнефт" ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи кенгайтирилаётгани ва Россиядан газ, нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш йўлга қўйилганини ҳам айтиб ўтди.

Киритилди: 19:26 21.06.2024. Ўқилди: 778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!