AҚШ Президенти Дональд Трамп, ўзидан олдинги президент Барак Обаманинг Россияга нисбатан заиф бўлганини таъкидлади.
Трампнинг сўзларига кўра, Обама Россиянинг "Катта саккизлик"дан чиқарилишини талаб қилган, чунки Москва Вашингтонни ташқи сиёсатда "тўлиқ имкониятларидан маҳрум қилган".
"Россия ғалаба қозонди. У Обамани шунчалик ёмон "урди"ки, Обама Россиянинг "Катта саккизлик"дан чиқишини истади", — деб ёзди Aмерика етакчиси твиттердаги саҳифасида.
Унинг қўшимча қилишича, Обама ва Жо Байден даврида AҚШ "ҳар нарсада заиф" бўлган, айниқса, Россия Федерацияси билан муносабатларда.