2018 йил март ойида АҚШ нефт қазиб олиш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Буларнинг барчаси нефт статистика бўйича қўшма ташаббус (JODI) томонидан тасдиқланди, дея хабар бермоқда “segodnya.ua”.
Шундай қилиб, АҚШ 2018 йил март ойида ўртача 10,425 миллион баррел нефт ишлаб чиқариб, энг йирик нефт ишлаб чиқарувчи номига сазовор бўлди. Иккинчи ўринни эгаллаган Россияда кунига 10,298 млн баррел нефт ишлаб чиқарилган. Саудия Арабистони кунига 9,907 млн баррел нефт ишлаб чиқариш билан учинчи ўринни эгаллади.