Ноябрь ойида Россия АҚШ давлат облигацияларига инвестициялардан халос бўлишни давом эттирди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Россиянинг АҚШ давлат қарзига киритган сармоялари ноябрь ойининг бошидаги 3,7 миллиард доллардан ой охирида 2,4 миллиард долларгача қисқарди. Шу билан бирга, Россия портфелидаги узоқ муддатли инвестициялар 101 миллион долларни, қисқа муддатли инвестициялар эса 2,308 миллиард долларни ташкил этди.
Америка давлат қарз қимматли қоғозларининг катта қисми Япония ва Хитой қўлида бўлиб, уларнинг инвестициялари 2021 йилнинг кузида мос равишда 1,34 ва 1,081 трлн.
Декабрь ойида АҚШ президенти Жо Байден мамлакат қарзи чегарасини 2,5 триллион долларга ошириб, 31,4 триллион долларга етказувчи қонун лойиҳасини имзолади. Шундай қилиб, Байден мамлакатнинг давлат қарзи бўйича потенциал дефолтининг олдини олди, дея қайд этади CНБC. Қарз лимитининг ошиши АҚШ ҳукуматига 2023 йилгача бўлган мажбуриятларини қоплаш имконини бериши кутилмоқда.