Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия Афғонистонни тиклашда иштирок этади

A A A
Россия Афғонистонни тиклашда иштирок этади

Россия Aфғонистонни тиклаш бўйича иқтисодий лойиҳаларда иштирок этади. Бу ҳақда Россия Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё департаменти директори Замир Кабулов хабар қилди. Дипломат таъкидлаганидек, Москва ёрдамни ҳозир бошлашга тайёр, деб ёзади РИA Новости.

“Биз ҳар доим урушдан кейинги Aфғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларда иштирок этишга тайёр эканлигимизни билдирганмиз. Энди бу лаҳзалар кела бошлади”, - дея агентлик унинг сўзларидан иқтибос келтиради. Улардан ташқари, дипломат Ғарб давлатларини янги афғон расмийларининг молиявий активларини музлатмасликка чақирди.

Кабуловнинг огоҳлантиришича, AҚШнинг Aфғонистон ҳудудига янги ҳаво ҳужумлари қилиш эҳтимолини истисно қилиб бўлмайди. У, шунингдек, ушбу мамлакат ҳудудида гиёҳванд моддалар савдоси кўпайиши хавфи ҳақиқат эканини ва унга қарши кураш сўз билан чекланиб қолмаслиги кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 15:11 30.08.2021. Ўқилди: 3562 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар