Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия 48 соат ичида Украинага бостириб киради — манба

A A A
Россия 48 соат ичида Украинага бостириб киради — манба

Россия ҳарбийлари “юқори эҳтимол билан” яқин икки кун ичида Украинага бостириб киришади, деб ёзади Newsweek манбасига таяниб.

Буни AҚШ разведкаси томонидан олинган маълумотлар, шунингдек, ҳаво кузатувчиларининг ҳисоботлари кўрсатмоқда.

“Бугун эрталаб Россия Украина ҳаво ҳудудини бузиб, Украина узра қисқа парвоз қилди, эҳтимол разведкачи самолётдир”, дейилади мақолада.

Украина ҳукуматидаги манбанинг қўшимча қилишича, Киев бундай огоҳлантириш олган, бироқ бу бир ой ичида учинчи марта содир бўлмоқда.

Aввалроқ AҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жонатан Финер Россиянинг ДХР ва ЛХРни тан олишини Украинага босқиннинг бошланиши деб атаганди.

Ўз навбатида, Aвстралия бош вазири Скотт Моррисоннинг фикрича, Россия армияси бир кун ичида Украинага “тўлиқ миқёсдаги ҳужумни бошлайди”.

Киритилди: 00:17 24.02.2022. Ўқилди: 7929 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар