13 йил ичида биринчи марта Россия Банки нефт ва газ сотишдан тушадиган маблағ камайгани туфайли захирадаги олтинларни сотмоқда.
Бутунжаҳон олтин иттифоқи (БОИ)маълумотларига кўра, йилнинг учинчи чорагида чет элга 1,2 тонна қуйма юборилган.
БОИ Россия июль ойида 100000 унсия, сентябрда 300000 унсия олтин сотганини хабар қилди.
Aпрель ойидан бошлаб олтин қазиб олувчиларга умумий экспорт лицензиялари берилиб, мамлакатдан олтин экспорт қилиш учун эшиклар очилди. Иккинчи чорак натижаларига кўра 87 тонна қимматбаҳо металл чет элга сотилди, бу ўтган йилга нисбатан деярли 10 баравар кўп (10 тонна).