Бугун "Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Дамак" дарвозасига иккита гол урди. Саудия Арабистони чемпионатининг 12-тури доирасида жамоалар ўзаро тўқнаш келишди.
Учрашувнинг 80-дақиқасида португалиялик ҳужумчи шеригидан ажойиб узатма қабул қилиб олиб, рақиблар дарвозасига етти-саккиз метрдан аниқ зарба берди.
Роналду бугунги учрашувда ўзининг биринчи голини 11 метрлик зарбадан киритди.
Эслатиб ўтамиз, учрашувдаги иккинчи гол Роналду учун фаолиятидаги 915-гол бўлди. Португалиялик футболчига 1000 та гол уриш учун 85 та гол бор.