Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Роналдуга янги даъвогар пайдо бўлди

Роналдуга янги даъвогар пайдо бўлди

Криштиану Роналду эркин агентлар рўйхатида турибди - ўтган куни унинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси бекор қилинди.

Ўшандан бери миш-мишлар мунтазам равишда португалияликни турли клублар билан боғлаб турмоқда.

Veja хабарига кўра, Роналдуга янги даъвогар пайдо бўлган. Бразилиянинг «Фламенго» клуби 37 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолаш борасида музокараларни бошлашга тайёрланмоқда.

Аввалроқ Криштиану Роналдуга Саудия Арабистони клубларидан молиявий жиҳатдан жозибадор таклифлар борлиги хабар қилинганди.

Криштиану Роналду февраль ойида 38 ёшга тўлади. Айни дамда transfermarkt портали мутахассислари ҳужумчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:23 25.11.2022. Ўқилди: 2228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!