Бугун 29 сентябрь, 2023 йил, жума

O'ZB

Роналду Эронда совғалар билан кутиб олинди (фото)

Роналду Эронда совғалар билан кутиб олинди (фото)

Сешанба оқшомида "Ан-Наср" Осиё чемпионлар лигаси доирасида Эроннинг "Персеполис" клубига қарши баҳс олиб боради. Саудия Арабистони жамоаси Эронга душанба куни етиб келди. Аэропортга кўплаб футбол мухлислари йиғилди, уларнинг ҳар бири асосан юлдуз Криштиану Роналдуни шахсан кўришни хоҳларди.

"Персеполис" клуби вакиллари Роналдуга гилам совға қилишди. Тегишли фотосуратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду йил бошидан буён “Ан-Наср” сафида тўп сурмоқда. Португалиялик ҳужумчи Саудия клуби билан 2025 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолади.

Роналду Эронда совғалар билан кутиб олинди (фото)

Киритилди: 19:41 18.09.2023. Ўқилди: 2894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!