Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Рио-де-Жанейро пандемия сабаб Янги йил байрамини бекор қилмоқда

A A A
Рио-де-Жанейро пандемия сабаб Янги йил байрамини бекор қилмоқда

Рио-де-Жанейрода анъанавий Янги йилни нишонлаш янги коронавирус инфекциясининг тарқалиши хавфи туфайли бекор қилинади, деб хабар беради Шаҳар туризмини ривожлантириш компанияси.

“Пандемия ва коронавирус вакцинаси бўлмаган бир пайтда нишонлашнинг анъанавий модели қабул қилиниши мумкин эмас”, дейилади хабарда.

Таъкидаланишича, компания томонидан яқин келажакда шаҳар ҳокимиятига байрамни ўтказишнинг муқобил вариантлари тақдим этилади.

Тантаналар шаҳар аҳолиси ва сайёҳлар иштирокисиз ўтказилади деб тахмин қилинмоқда, бунда рақамли платформалар ва телевизион кўрсатувлардан фойдаланилади.

CОVID-19 ҳолатлари бўйича Бразилия иккинчи ўринда туради ва 2,2 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини қайд этилган.

 

 

 

 

 

Киритилди: 23:00 25.07.2020. Ўқилди: 3019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!