Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Резников: Қарши ҳужум режа бўйича кетмоқда

A A A
Резников: Қарши ҳужум режа бўйича кетмоқда

Украина мудофаа вазири Олексий Резников Германия узоқ масофага учувчи “Taurus” қанотли ракеталарини етказиб беришига ишонч билдирди.У қанотли ракеталар қачон етказилиши кутилаётганига аниқлик киритмади. “Менимча, бунинг учун бир йил вақт кетмайди”, деди вазир. Германия Россия томонидан бошланган урушда Украинага жиддий шерик бўлиб, кўплаб сўнгги қурол тизимларини, жумладан Леопард танкларини, Панзерҳаубитзе 2000 ўзиюрар артиллерия мосламаларини, Мардер пиёда жанговар машиналарини ва Гепард ўзиюрар зенит қуролларини совға қилди. - деди Резников.

Бундан ташқари, Олексий Резников АҚШ маъмуриятининг Украина қарши ҳужумини танқид қилгани ҳақида оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган ёлғон хабарлар ҳақида айтди. “Бу ҳақиқат эмас”, деди у. Резниковнинг сўзларига кўра, АҚШ расмийлари билан "жиддий мунозара" ўтказилган бўлса-да, у Украинага Ғарб томонидан ҳеч қандай босимни сезмаяпти.

Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтариш мақсадидаги қарши ҳужум ҳақиқатан ҳам Ғарб иттифоқчилари билан келишилган режамиз бўйича кетмоқда. Украина секин ҳаракат қилмоқда, чунки у Россиядан фарқли ўлароқ, ўз аскарларининг ҳаётини сақлаб қолиш ва ҳарбий техникасини сақлаб қолишни хоҳлайди, дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 06:15 27.08.2023. Ўқилди: 3163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда