Бугун 26 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Reuters : Россия Хитойда яширинча жанговар дронларни ишлаб чиқмоқда

Reuters : Россия Хитойда яширинча жанговар дронларни ишлаб чиқмоқда

Россия Хитойда Украинага қарши урушда фойдаланиш учун узоқ масофага учувчи дронларни яратиш ва ишлаб чиқариш дастурини ишга туширди, дея хабар бермоқда агентлик ўз суриштирувида Европа разведка манбалари ва журналистлар қўлга киритган ҳужжатларга таяниб.

Reuters хабарига кўра, "Алмаз-Антей" концернига қарашли Ижевск электромеханика заводи "Купол" маҳаллий мутахассислар ёрдамида Хитойда янги "Гарпия-3" номли дрон моделини ишлаб чиқди ва парвоз синовларини ўтказди. Бу ҳақда "Купол" шу йил бошида Россия Мудофаа вазирлигига юборган ҳисоботдан маълум бўлди.

Кейинроқ Купол Мудофаа вазирлигига" Махсус ҳарбий операция"да фойдаланиш учун (Россия расмийлари Украинага қарши урушни шундай атайди) Хитойдаги заводда катта миқдорда дронларни, шу жумладан "Гарпия-3" дронларини ишлаб чиқариши мумкинлигини маълум қилди.

"Купол", "Алмаз-Антей" ва Россия Мудофаа вазирлиги Reuters сўровларига жавоб бермади. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги агентликка бундай лойиҳадан хабари йўқлигини маълум қилган ҳолда, мамлакатда учувчисиз самолётлар ёки учувчисиз учиш жиҳозлари экспорти устидан қаттиқ назорат ўрнатилганлигини билдирган. Reuters ўз суриштирувида дронларни ишлаб чиқариш жараёни сир эканлигини қайд этади.

Киритилди: 19:08 25.09.2024. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!