Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Рэшфорд Англия терма жамоаси қароргоҳида жароҳат олди

Рэшфорд Англия терма жамоаси қароргоҳида жароҳат олди

Манчестер Юнайтед ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Англия терма жамоасининг навбатдаги ўйинларида иштирок этмайди.

Бош мураббий Гарет Саутгейт хабарига кўра, футболчи 24 февраль куни ўтказилган Ливерпуль га қарши ўйиндаги жароҳатини янгилаб олган ва Манчестер Юнайтед қароргоҳига қайтиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси 22 март куни Евро-2020 саралаши доирасида Чехия билан беллашади. А гуруҳида иштирок этаётган инглизларга Болгария, Черногория ва Косово терма жамоалари ҳам рақиб бўлади. Дастлабки 2та ўринни эгаллаган терма жамоалар Евро-2020 йўлланмасига эга бўлишади.

Manba: kun.uz

Киритилди: 07:00 22.03.2019. Ўқилди: 1407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!