Renault Ўзбекистон бозорига чиқарадиган уч моделдаги автомобиллари нархларини эълон қилди.
Унга кўра:
– Kaptur – 221 115 600 сўмдан бошланади;
– Duster – 225 108 500 сўмдан бошланади.
– Arkana – 230 879 300 сўмдан бошланади.
Renaul’нинг илк автомобили жорий йилнинг ноябридан бошлаб сотувга чиқарилиши айтилмоқда. Дастлаб автокомпания замонавий кроссовери – Renault Arkana автомобилини сотувга чиқаришни режалаштирган.
Ўзбекистон бозорига иккинчи бўлиб чиқариладиган Renault’нинг навбатдаги модели эса Россия ва МДҲ давлатлари бозорларида таниқли бўлган Renault Duster йўлтанламаси бўлади.