Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Рекорд: 23 миллион долларга сотилган картина

A A A
Рекорд: 23 миллион долларга сотилган картина

      Буюк Британиянинг машҳур рассоми Бенксининг "Game Changer" картинаси аукционда 23 миллион долларга сотилди. Бу эса рекорд натижани кўрсатмоқда. Оқ-қора суратда ҳамшира кўринишидаги қўғирчоқни ўйнаётгани тасвирланган. Ёнгинасидаги челакда эса Ўргимчак одам ва Бетмен ўйинчоқлари ётгани кўрсатилган. 

        Аввалроқ сурат муаллифи бу ижод маҳсулини тиббиёт ходимларига ҳурмат сифатида шифохонага совға қилган эди. 2020 йил баҳор фаслидан буён бу картина шифохона деворида осилиб турарди. Эндиликда картина эвазига келган маблағ беморлар ва шифокорларни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланилади. 

Киритилди: 20:37 26.03.2021. Ўқилди: 2464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда