Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Референдум ўтказиш тартиби ўзгарди

Референдум ўтказиш тартиби ўзгарди

“Референдуми тўғрисида”ги ЎРҚга ўзгартишлар киритилди:

✔️референдумга тайёргарлик кўришда ва уни ўтказишга ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари қатнашади;

✔️манфаатдор ташкилотлар, фуқаролар ташаббускор гуруҳлари ўз кузатувчилари тўғрисида округ комиссияларига референдум ўтказилишига кечи билан 10 кун қолганида маълум қилади (илгари 15 кун эди);

✔️кузатувчилар ҳарбий қисмлар, ва озодликдан маҳрум этиш жойларига бориши ҳақида 3 кун олдин хабардор қилиши керак;

✔️Комиссия аъзоларига референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда компенсация тўланади. Ушбу тўлов транспорт, овқатланиш ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида берилади;

✔️Участка комиссиясининг хатти-ҳаракати ва қарори устидан қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкинлиги ҳам белгиланди.

Киритилди: 12:06 17.06.2022. Ўқилди: 3564 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!