Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Red Hacker Alliance" хакерлик гуруҳи

A A A
"Red Hacker Alliance" хакерлик гуруҳи

2004 йилда Хитойда ташкил этилган "Red Hacker Alliance" дунёдаги энг йирик хакерлик гуруҳларидан бири ҳисобланади. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, гуруҳга аъзо хакерлар сони 80 минг кишидан ҳам зиёд.

Агар ушбу маълумот ҳақиқат бўлса, у ҳолда DDoS-ҳужум учун уларга ҳеч қандай дастурий таъминотнинг кераги йўқ: шунчаки бирон бир сайтга бир вақтнинг ўзида кириб кириб тизимни бемалол буза олишади. "Қизил хакерлар альянси" норасмий ташкилот деб ҳисобланса ҳам, уларнинг ХХР ҳукумати билан ҳамкорлигига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

Акс ҳолда, улар бунчалик узоқ вақт давомида мавжуд бўлмас эдилар. "Альянс" Хитой Халқ озодлик армиясининг бўлинмаси бўлиб, тўғридан-тўғри Бош штабга бўйсунади деган қараш ҳам тарқалган. "Red Hacker Alliance" аъзолари Ғарбнинг йирик оммавий ахборот воситаларига, хусусан, 2008 йилдаги CNN.com веб-сайтига қилинган ҳужумларга алоқадордир.

Киритилди: 05:29 20.05.2021. Ўқилди: 3439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!