Мадриднинг “Реал” клуби Украинага гуманитар ёрдам кўрсатди.
Мадрид клуби ўзининг хайрия жамғармаси орқали бир миллион евродан ортиқ маблағни Украинага хайрия қилди.
Бу маблағлар эҳтиёжмандлар учун озиқ-овқат ва дори-дармонлар, шунингдек, кўрпа-тўшак ва бошқа зарурий маҳсулотлар харид қилишга сарфланди.