Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Реал» ТВ: «Шармандалик»

«Реал» ТВ: «Шармандалик»

Мадриднинг "Реал" клуби канали ҳакамликни яна бир бор кескин танқид қилди.

Янги можаро якшанба куни "Алавес"га қарши ўйин охирида авж олди: учрашув охирида Винисиус Жуниор рақиб билан кичик контактдан сўнг йиқилиб тушди, аммо пенальти белгиланмади - ҳакам қоидабузарлик бўлмаган деб ҳисоблади.

"Бу шармандалик. Испания кубоги финали олдидан машҳур матбуот анжуманини ўтказган ўша ҳакамнинг [VAR хонасида] шахсий қарори билан тайинланмаган Винисиусдаги энг тоза пенальти. Бу эпизодда қоидабузарликларни кўрмаслик шунчаки имконсиз эди," - дея RMTV вакилларининг сўзларини келтиради Madrid Xtra.

"Қаймоқранглилар" барибир "Алавес"ни енга олди - 2:1.

Киритилди: 13:23 15.12.2025. Ўқилди: 1745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар