“Реал” Роналдунинг ўрнига айни дамда Германияда тўп сураётган футболчини олиб келмоқчи.
“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес “Челси” аъзоси Эден Азарнинг трансфери ижобий якунланишига ишонмаяпти. Шу боис у Роналдунинг ўрнини ёш ва иқтидорли футболчи билан тўлдириш ниятида.
Мадрид клуби Дортмунднинг “Боруссия” клубида тўп сураётган 17 ёшли америкалик футболчи — Пулишични харид қилиш ниятида. “Реал” футболчи учун 70 млн евро тўлашга тайёр. Ўз навбатида Пулишич ҳам “Боруссия” билан шартномасини узайтирмоқчи эмас.
Маълумот учун, Пулишич ўтган мавсумда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.