Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

“Реал”ни бошқаришга уч нафар супермураббий номзод

“Реал”ни бошқаришга уч нафар супермураббий номзод

“Реал Мадрид”нинг янги бош мураббийлигига асосий даъвогарлар немис мутахассиси Юрген Клопп ва португалиялик Жозе Моуринью ҳисобланади. Бу ҳақда El Chiringuito TV эфирида журналист Хосеп Педрероль маълум қилди.

Манбага кўра, мадридликлар томонидан Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда.

Айтилишича, “Қироллик клуби” ҳозирча санаб ўтилган мураббийларнинг ҳеч бири билан алоқага чиқмаган.

“Реал” 2025-2026 йилги мавсумини Хаби Алонсо қўл остида бошлаган эди. Январь ойида бу мутахассис истеъфога чиқарилиб, уни жамоанинг собиқ ҳимоячиси Альваро Арбелоа алмаштирди. Арбелоа бундан аввал ёшлар жамоасини бошқарган.

Аммо Арбелоа ҳам кутилган натижани таъминлай олмади. Энди раҳбарият юлдуз футболчиларга таъсир ўтказа оладиган номдор мураббий танлашни маъқул кўрмоқда.

Киритилди: Бугун 15:39. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!