Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал» маошлар қисқартирилганини эълон қилди

«Реал» маошлар қисқартирилганини эълон қилди

Мадриднинг «Реал» клуби коронавирус пандемияси туфайли юзага келган танаффус сабабли спортчилар ва ходимлар маошининг қисқартирилганини эълон қилди.

«Қироллик клуби»нинг барча футболчилари ва баскетболчилари, шунингдек раҳбарият бунга рози бўлишди. Энди мавсумнинг қолган қисми тақдирига боғлиқ ҳолда маошлар 10-20 фоизга қисқартирилади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Испания чемпионати ўйинлари номаълум муддатгача тўхтатилган. 27 турдан кейин «Барселона» 58 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Реал» ундан 1 очко ортда қолган иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 23:00 08.04.2020. Ўқилди: 1836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!