Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Реал»га Винисиус ўрнига Холанд келиши мумкин

«Реал»га Винисиус ўрнига Холанд келиши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес «Манчестер Сити»нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холандни трансфер қилиш имкониятини жиддий равишда кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Defensacentral хабар бермоқда.

Бироқ, Холанднинг трансфери билан боғлиқ вариант фақатгина Винисиус Жуниор клубни тарк этган тақдирда амалга ошиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Агар «Реал» яқин орада бразилиялик футболчи билан шартномани узайтира олмаса, клуб уни шу ёзда сотиб юборишга ҳаракат қилади. Муваффақиятли сотув амалга ошса, «қаймоқранглилар» Холандни қўлга киритиш учун ҳаракат бошлашади.

25 ёшли Холанднинг «Манчестер Сити» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2034 йилнинг июнигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 18:19 07.07.2026. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар