Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Реал" еттинчи: суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини башорат қилди

"Реал" еттинчи: суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини башорат қилди

Лондоннинг "Арсенал" клуби Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсумида бош совринни қўлга киритиш имконияти энг юқори жамоа сифатида баҳоланди.

Opta суперкомпютери умумий босқичнинг учинчи туридан кейин клубларнинг чемпионлик эҳтимолини қайта ҳисоблаб чиқди. Унга кўра, "Арсенал"нинг турнирда ғолиб бўлиш имконияти 20,26 фоизни ташкил этмоқда.

Қизиғи, Микель Артета шогирдлари ҳозирча 7 очко билан жадвалнинг еттинчи ўрнида бораётганига қарамай, асосий фаворит ҳисобланмоқда.

Кейинги поғоналарни "Бавария" (15,24 фоиз) ва "Манчестер Сити" (13,75 фоиз) эгаллаган. Амалдаги чемпионлик учун даъвогарлар қаторида ПСЖ ва "Барселона" ҳам бор.

Учта учрашувда максимал 9 очко тўплаган "Ливерпуль", "Реал" ва "Астон Вилла"нинг имкониятлари эса нисбатан паст баҳоланган.

Opta ҳисоб-китоби бўйича Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш эҳтимоли:

  1. "Арсенал" — 20,26%

  2. "Бавария" — 15,24%

  3. "Манчестер Сити" — 13,75%

  4. ПСЖ — 11,54%

  5. "Барселона" — 10,4%

  6. "Ливерпуль" — 7,15%

  7. "Реал" — 5,73%

  8. "Астон Вилла" — 4,04%

  9. "Боруссия Дортмунд" — 1,53%

  10. "Атлетико" — 1,23%

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ҳал қилувчи баҳси 2027 йил 5 июнь куни Мадриддаги "Метрополитано" стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Opta тақдим этган кўрсаткичлар статистик моделга асосланган бўлиб, жамоаларнинг якуний натижасини кафолатламайди.

Киритилди: 23:24 22.10.2026. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар