Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Реал»да ички низо: Арбелоа ва Мбаппе ўртасидаги муносабатлар совуқлашган

«Реал»да ички низо: Арбелоа ва Мбаппе ўртасидаги муносабатлар совуқлашган

Мадриднинг «Реал» клуби ички муҳитида жиддий кескинлик юзага келгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Испаниянинг нуфузли COPE нашри хабарига кўра, жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа ва ҳужумчи Килиан Мбаппе ўртасидаги муносабатлар мураккаблашган.

Манбанинг таъкидлашича, мураббий ва футболчи ўртасидаги ўзаро тушуниш аввалги даражада эмас. Ҳаттоки, ушбу ҳолат Хаби Алонсо давридаги муҳит билан солиштирилганда анча совуқ ва муайян масофа мавжудлиги қайд этилмоқда.

Келишмовчиликка нима сабаб бўлди?

Мазкур совуқчиликка ижтимоий тармоқлардаги бир ҳолат сабаб бўлган бўлиши мумкин. Аввалроқ, Мбаппе 2012 йилда Жозе Моуриньо қўл остида тўп сурган Криштиану Роналду ва Месут Ўзил, шунингдек, ҳозирги таркиб вакиллари — Мбаппе ва Арда Гюлер акс этган коллажга «лайк» босгани шов-шувга сабаб бўлган эди.

Ушбу ҳаракат ортидан ОАВда «Реал» раҳбарияти Арбелоа ўрнига яна Жозе Моуриньони қайтариши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайди. Португалиялик мутахассиснинг ўзи ҳам Мадридга қайтиш эҳтимолини инкор этмагани вазиятни янада кескинлаштирган.

Мбаппенинг натижалари

Ички келишмовчиликларга қарамай, Килиан Мбаппе жорий мавсумда юқори самарадорлик намойиш этмоқда. У барча мусобақаларда жами 41 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 41 та гол ва 6 та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Киритилди: Бугун 19:20. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!