«Реал» яримҳимоячиси Марко Асенсио рақамини ўзгартирди. Бу ҳақда футболчи «Инстаграм»даги саҳифасида маълум қилди.
24 ёшли испаниялик энди 11-рақам остида ҳаракат қилади.
Бунгача ушбу рақам «Тоттенҳэм»га ижара асосида ўтаётган уэльслик вингер Гарет Бэйлга тегишли эди.
Асенсионнинг аввалги рақами, яъни «20» эса бразилиялик хавбек Винисиус Жуниорга ўтди.