Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Расул Кушербаев: "Биздан "душман" ясаманг, ўзи нималар қилиб қўйдингиз?"

Расул Кушербаев: "Биздан "душман" ясаманг, ўзи нималар қилиб қўйдингиз?"

Олий суд ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган ҳолатга муносабат билдирибди. 

Ғалати томони танқидни танқид эмас, одоб аҳлоқ меъёрларидан четга чиқиш ва суд обрўсини туширишга уриниш, деб кўрсатишга ҳаракат қилингани. 

Назаримизда бу баёнотни Олий суд Ахборот хизмати эмас, бошқа шахс тайёрлаганга ўхшайди. Майли, буниси муҳиммас. 

Қизиқ жиҳати, Олий суд томонидан тақдим этилган муносабатда шундай дейилади: Бўстонлиқдаги низоларни биринчи инстанцияда Олий суд томонидан кўриб чиқилаётгани – суд қарорларига нисбатан томонларнинг шикоят бериш ҳуқуқини чекламайди ва бу пресс-тур жараёнида масъул шахслар томонидан алоҳида қайд этилган.

Энди бир, ўйлаб кўринг: Олий суд биринчи инстанцияда кўрган ишлар кимлар томонидан қайта кўрилади? Кодексни варақлайликчи, ана холос Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан кўриладику! 

Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси - Олий суд раиси ўринбосари, куни кеча пресс турда иштирок этиб, судга хос бўлмаган баёноти билан муҳокамаларга сабаб бўлган Х.Ёдгоровнинг ўзи. Х.Ёдгоров эса бу масалада ўз хулосасини бериб бўлди яъни "снос" лар тўғри, одамлар ўзбошимчалик қилишган, демоқда. 

Энди суднинг бузилсин, деган қароридан норози бўлиб, ўз назарида адолат истаб юқори суд инстанциясига борган фуқаро дардини кимга айтади? Албатта жаноб Ёдгоровгада. У кишим эса бошданоқ жуда "холис". 

Шу сабаб ҳозирги ҳолатда Олий суд баёнотида ўзини холис тутиб, шикоят бериш ҳуқуқини тушунтиришга уриниши ва ўзини оқлаши одамларни аҳмоқ қилишдек гап. Чунки юқори инстанция раҳбари бошданоқ ўз хулосасини ОАВ орқали бериб бўлди, шикоят қилиш фойдасиз. Шахсан мен энди уларнинг холислигига ишонмайман. 

Биз суд обрўсини ҳеч бўлмаса сақлаб қолиш учун айтаяпмиз, биздан "душман" ясаманг, шуни тушунинг, ўзи нималар қилиб қўйдингиз? 

Расул Кушербаев, ҳуқуқшунос, блогер

 

P/S/. Муаллиф фикри сайт нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Киритилди: 11:11 07.07.2020. Ўқилди: 8678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!