Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Расмий: Андижондаги поликлиника нега ёнгани айтилди

Расмий: Андижондаги поликлиника нега ёнгани айтилди

Олдинроқ сайтимизда Андижондаги поликлиника омборхонасида ёнғин чиққани ҳақида хабар бергандик. ССВ ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Шу йилнинг 27 март куни, соат 16:30 да Андижон шаҳар марказий поликлиникасида ёнғин рўй берди.

“Шаҳар аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи мазкур тиббиёт муассасаси карантин муносабати билан санитария талаблари асосида иш фаолияти чегараланган ҳолда фаолият олиб бораётган эди”, – дея хабар берди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

Маълумотларга қараганда, 5 қаватли ушбу бинонинг 4-қаватидаги бош ҳамшира хонасида жойлашган совитгич (холодильник) ва компьютерларнинг электр тармоғига уланган жойида қисқа туташув рўй бериб, қисқа фурсатли ёнғин юз берган. Шу заҳотиёқ поликлиникадаги тиббиёт ходимлари ва беморлар зудлик билан ташқарига кўчирилган.

Тезкор ҳаракатлар ва поликлиника шифокорларининг фаоллиги сабаб ҳеч ким жароҳат олмаган. Катта миқдордаги моддий зарар ҳам етказилмаган.

Айни пайтда ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин марказий поликлиника фаолиятига таъсир этмаган. Фаолият бўйича хизматлар Андижон шаҳрининг бошқа мавжуд 8 та оилавий поликлиникаларига тақсимланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 19:26 27.03.2020. Ўқилди: 3891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!