Мадриднинг “Реал” клуби ўзининг ёздаги дастлабки трансферини амалга оширди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар тарқатди.
“Реал” Бразилиянинг “Новоризонтино” клуби вингери Родриго Антонио Родригесни харид қилди. 18 ёшли футболчи янги мавсумда “Реал”нинг иккинчи жамоаси таркибидан жой олади. Аслида томонлар мазкур трансферни бир неча ой олдин келишиб олишганди, аммо эндигина расмийлаштиришди.