Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Расман! Путин ва Байден 16 июн куни Женевада учрашади

A A A
Расман! Путин ва Байден 16 июн куни Женевада учрашади

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув 16 июнь куни Женевада бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, икки давлат раҳбарлари "Россия-Америка муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги ривожланиши, стратегик барқарорлик ҳамда халқаро аҳамиятга эга долзарб масалаларни муҳокама қилади".

Ўз навбатида, Оқ уй Путин ва Байден 16 июнь куни Женевада кўпсонли муҳим масалаларни муҳокама қилишини билдирди.

Бу Россия ва АҚШнинг янги президенти ўртасидаги илк учрашув бўлади.

Аввалроқ MSNBS телеканали учрашув 15-16 июн кунлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди.

Киритилди: 21:57 25.05.2021. Ўқилди: 2981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда