Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди

«Манчестер Сити» «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсоннинг трансферини расман тасдиқлади. 23 ёшли футболчи клуб билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Андерсон «Ньюкасл» тарбияланувчиси ҳисобланади, 2024 йилнинг ёзида эса «Ноттингем Форест»га ўтиб, қисқа вақт ичида жамоа етакчиларидан бирига айланди. «Сити Граунд»даги икки мавсум давомида хавбек ўзини инглиз футболининг энг истиқболли марказий ярим ҳимоячиларидан бири сифатида кўрсатди ва миллий терма жамоадан жой олди. Ўтган мавсумда Андерсон 50 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

«Сити» — дунёнинг энг йирик клубларидан бири, жамоа таркиби эса жуда кучли. Клубнинг менга қизиқаётганини эшитишим билан, ушбу трансфер амалга ошишини хоҳладим. Ҳар бир футболчи энг юқори даражада тўп суришни орзу қилади ва бу ерда менда шундай имконият бўлади», — деди Андерсон.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, трансфер суммаси 135 миллион еврони ташкил этди.

Киритилди: 23:06 23.07.2026. Ўқилди: 927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!