Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Расман. Жоан Лапорта – «Барселона» президенти

Расман. Жоан Лапорта – «Барселона» президенти

Жоан Лапорта «Барселона» президентлигига қайтди.

58 ёшли функционер сайловларда 54,28% овоз билан биринчи ўринни эгаллади. У Виктор Фонт (29,29%) ва Тони Фрейшани (8,58%) ортда қолдирди.

Маълумот учун, Лапорта Каталония клуби президентлиги учун сайловларда 4-бор қатнашди. У 2003 ва 2006 йилги сайловларда ғалаба қозонган, 2015 йили эса Жозеп Бартомеуга ютқазган эди. У 2003 йилдан 2010 йилгача жамоани бошқарган ва ушбу даврда «кўк-анорранглилар» 4 бор Ла Лигада, 2 марта Чемпионлар Лигасида зафар қучишган. Умумий ҳисобда 12та соврин қўлга киритилган. Жамоа 2009 йили ўзи иштирок этган барча 6 турнирда ғолиб бўлиб, рекорд ўрнатган.

Шу тариқа Лапорта 2020 йил октябрь ойида истеъфога чиқарилган Бартомеунинг ўрнини эгаллади ва энди клубга 2027 йилгача раҳбарлик қиладиган бўлди.

Киритилди: 10:58 08.03.2021. Ўқилди: 2583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!