Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Расман! Эрлинг Холанд - "Манчестер Сити" футболчиси

Расман! Эрлинг Холанд - "Манчестер Сити" футболчиси

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Манчестер Сити"га ўтди.

Норвегия терма жамоасининг 21 ёшли ҳужумчиси фаолиятини Пеп Гвардиола жамоасида давом эттиради.

Хабар қилинишича, "шаҳарликлар" Дортмунднинг "Боруссия"сига ҳужумчи учун товон пули - 75 миллион евро тўлайди. Эрлинг эса Англияда ҳафтасига 350 минг фунт ва бонуслар олади.

Эслатиб ўтамиз, Холанд 2020 йилнинг январида Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтган эди. Икки ярим мавсумда у немис клуби сафида 88 учрашувда 85 та гол урди ва 23 та самарали узатма берди.

Киритилди: 19:49 10.05.2022. Ўқилди: 2442 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!