Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Расман! Энди қандай транспортга махсус рухсатнома талаб қилинмайди?

Расман! Энди қандай транспортга махсус рухсатнома талаб қилинмайди?

Махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситалари рўйхати ҳам тасдиқланди.

Масалан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат машиналари ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига рухсатнома талаб этилмайди.

Бунда мазкур ташкилотларнинг ходимлари ушбу кўрсатилган ташкилотларда фаолият юритаётганлиги тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси нусхаси ва иш жойидан тасдиқловчи ҳужжат асосида ҳаракатланади. Ушбу ходимлар фақат иш жойига етиб бориш ва уйга келиш мақсадида ўз автотранспортидан фойдалана олади, яъни фақат хизмат юзасидан ҳаракатланишига йўл қўйилади.

Худди шундай, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситаларига рухсатнома талаб этилмайди. Бундан кўзланган мақсад, бозорларга озиқ-овқат масҳулотларини эркин кириб келишини таъминлаш ва нархларнинг асоссиз ошиб кетишини олдини олишдир.

Махсус рухсатномани олиш тартиби, шунингдек автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати ОАВ орқали эълон қилинди. Улар билан батафсил танишиб чиқишингиз, унда белгиланган чекловларга қатъий амал қилишингиз сўралади.

Шу билан бирга бугунги кундаги ижтимоий масофалашувни сақлаш (жамоат жойларида ҳам 1,5-2 метр масофани сақлаш), кўчаларга муҳим зарурият бўлмаганда чиқмасликка чақирамиз.

Автотранспортлар ҳаракатининг чекланиши ноқулайликлар туғдириши табиий, шу билан бирга республикада коронавируснинг кенг тарқалиб кетишини олдини олишда ҳозирги шароитда бу энг зарур ва мақбул йўлдир.

Киритилди: 00:05 31.03.2020. Ўқилди: 6725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!