Рафинья Диас бир ойдан кўпроқ вақт мобайнида майдондан ташқарида бўлади.
Вингер Бразилия термаси таркибида болдир мушакларидан жароҳат олган ва "Барселона"га қайтариб юборилган.
Клуб матбуот хизмати эса унинг 5 ҳафта мобайнида даволанишини маълум қилган.
Шу орқали у "Атлетико"га қарши уч ўйин, "Эспаньол" билан дерби ва "Сельта" ҳамда "Хетафе"га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.
Рафинья май ойи бошидаги "Осасуна"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.