Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Расман! АҚШ Байденнинг ғалабасини тасдиқлади

Расман! АҚШ Байденнинг ғалабасини тасдиқлади

АҚШ Конгресси махсус йиғилишида демократлар номзоди Жо Байден 2020 йил ноябрида ўтказилган президентлик сайловида ғалаба қозонганини расман тасдиқлади.

Жо Байден сайловчи делегатларнинг 306 овозини, амалдаги президент, республикачи Дональд Трамп — 232 овоз олгани расман эълон қилинди.

Республикачиларнинг бир қатор штатларда, шу жумладан, Пенсильвания ва Жоржия штатларида овоз бериш натижаларини қайта ҳисоблаш бўйича уринишлари бесамар кетди.

Эндиликда 20 январ куни Байден қасамёд қабул қилиб, АҚШнинг 46-президенти сифатида ишга киришиши мумкин бўлади.

  • Сайлов натижаларини тасдиқлаш учун Конгресснинг Сенат ва Вакиллар палатаси аъзолари иштирокидаги қўшма йиғилиши 6 январ куни кундузи ўтказилиши керак эди. Аммо Трампнинг тарафдорлари Капитолийни қамал қилиши натижасида мажлис бир неча соатга тўхтаб қолганди.
Киритилди: 14:48 07.01.2021. Ўқилди: 1860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!