Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Рақс тушишни ёқтирмайдиган актриса

A A A
Рақс тушишни ёқтирмайдиган актриса

Актриса Диана Пенти «Parmanu» дея номланган янги фильмининг намойишидан сўнг шуҳрат чўққисида яна бир қадам олдинлади. Жон Абрахам билан қилган ҳакорлиги мухлислар томонидан олқишлар билан кутиб олинди. Карьерасидаги бу ютуқ ҳақида гапирар экан, Диана картиналардаги рақс тушиш саҳналарини ёқтирмаслигини айтиб ўтди.

Бу ҳақда актрисанинг ўзи шундай дейди: «Аслида, менга ҳечам рақс саҳналарида иштирок этишни таклиф қилишмаган. Аммо ўйлашимча, бу тўғри иш. Ваҳоланки, умуман рақс тушишини билмайман, шунинг учун ҳам ёқтирмайман».

«Мен яхши раққоса эмасман. Буни эплашим учун менга амалиёт керак. Агар бир қадам ташламоқчи бўлсангиз, бу қадамни амалда қўллаш керак бўлади. Мен бунинг учун туғилганман деб ўйламайман, демак, бу менга кўп вақт ва куч сарфлашни англатади», дея қўшимча қилди Диана.

Manba: bollywoodnews.com

Киритилди: 13:13 22.06.2018. Ўқилди: 1793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар