Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Рақамли ривожланиш вазирлиги чет элликларга SIM-карталарни сотиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлади

Рақамли ривожланиш вазирлиги чет элликларга SIM-карталарни сотиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлади

Россиядаги чет эл фуқаролари SIM-картани Ягона биометрик тизимда рўйхатдан ўтгандан кейингина сотиб олишлари мумкин бўлади, деб хабар бермоқда Рақамли ривожланиш вазирлиги.

Янги қонун лойиҳаси, шунингдек, хорижликларга SIM-картани фақат алоқа дўконлари ва савдо нуқталарида сотиб олишга мажбур қилади. Онлайн режимда шартнома тузиш мумкин бўлмайди. Ўзгартиришларга кўра, чет эл фуқароси учун 10 дан ортиқ рақам рўйхатдан ўтказилиши мумкин эмас.

Департаментнинг Телеграм-каналида қайд этилишича, 2025 йилнинг 1 февралига қадар операторлар барча хорижий фуқароларни қоидалар ўзгариши ҳақида хабардор қилади. Алоқа хизматлари бўйича шартнома тузган хорижликлар янги талабларни ҳисобга олган ҳолда уни янгилашлари керак. Улар 2025 йил 1 мартгача қайта рўйхатдан ўтишлари керак, акс ҳолда операторлар алоқа хизматларини кўрсатишни тўхтатадилар.

Киритилди: 19:27 27.04.2024. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!